Сал аввал Бухорода чақалоқ қийноққа солиниб, массаж қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоятда юз берган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, вазирлик айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев куни кеча Тошкентда юз берган ҳолат бўйича гапириб, бу каби “уқалаш муолажаси” нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётлигини билдирганди. Шунингдек, ота-оналарга мурожаат қилиб, тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраганди.
Дилбар Абдунабиева.






