Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль санасида таваллуд кунини нишонлаётган Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевни табриклади.
Улар телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, суҳбат аввалида давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарига табрик учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимиздаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчил давом эттирилишига ишонч билдирган..
"Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев муборак Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутлаб, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва бардавом равнақ тиладилар",-дейилади хабарда.
Дилбар Абдунабиева.






