Тошкент метросидаги ерусти ҳалқа йўлининг 7-бекати бир ҳафтага ёпилди. Бу ҳақда метрополитен хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида Фарғона йўли кўчасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозори томон қурилаётган йўл ўтказгичининг метрополитен ерусти ҳалқа йўлининг 6 ва 7-бекатлари оралиғида қолип конструкцияларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан 7-бекат 11 июлдан 18 июлга қадар йўловчиларга вақтинча хизмат кўрсатмайди. Ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати “Дўстлик—2” бекати билан 6-бекат оралиғида ташкил этилади.
"Шунингдек, 11 июлдан августга қадар ерусти ҳалқа йўлида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади",-дейилади хабарда.






