Ижтимоий тармоқда Фарғона шаҳрида уч нафар аёл бир аёлни “самосуд” қилгани айтилган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилиб, расмий муносабат билдирилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 июнь куни Фарғона шаҳар Бозор йўли кўчасида тилло савдоси билан шуғулланувчи Қ.С. ўзаро савдо муносабатлари юзасидан шу ерда тилло буюмлар сотувчи таниши А.Г. билан жанжаллашиб кетган. Жанжалга шу ерда бўлган А.Г. нинг икки нафар сингиллари А.Р. ва Г.А. ҳам аралашиб, бир-бирларига енгил тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббий экспертизанинг 6 июль кунги хулосасида А.Х., Қ.С. ҳамда А.Р. лар енгил тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






