Фарғона вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Олтиариқ туман бўлими бошлиғи Х.У. “Р.Қ.” МЧЖда ўтказилган текширувда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қўлланиладиган жарима миқдорини камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбари А.дан ўз хизмат хонасида 1 600 АҚШ доллари пора талаб қилган.
У Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда порани олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






