"Uzbekistan Airways" йўловчи ва кутиб олувчилар диққатига муҳим янгиликни маълум қилди.
Маълум қилинишича, бугун, 7 июлги HY-637 Урганч – Санкт-Петербург йўналишида соат 18:30 да амалга оширилиши режалаштирилган рейс техник сабабларга кўра қарийб 4 соатга кечиктирилди.
Шу боис HY-638 Санкт-Петербург – Урганч қатновининг етиб келиши ҳам кечикади.
"Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз",-демоқда авиакомпания.






