АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев бевақт вафот этган Япония собиқ Бош вазирининг яқинларига ҳамдардлик йўллади

'Шавкат Мирзиёев бевақт вафот этган Япония собиқ Бош вазирининг яқинларига ҳамдардлик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония Императори Нарухито ва Бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.

Таъзияномаларда жаноб Абэнинг стратегик дастурлари ва инновацион ташаббуслари Япониянинг барқарор ривожланишига, мамлакатнинг халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти тизимидаги ролини янада кучайтиришга хизмат қилгани қайд этилган.

Йирик давлат арбобининг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, стратегик шериклик алоқаларини изчил ва самарали кенгайтириш борасидаги шахсий хизматлари доимо юксак қадрланиши таъкидланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

    Бошқа янгиликлар