Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлардан қутловлар келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган, шунингдек, икки томонлама дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъий экани таъкидланган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
- Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
- Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон,
- Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев,
- Қирғизистон президенти Садир Жапаров,
- Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон,
- Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов,
- Озарбайжон президенти Илҳом Алиев,
- Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,
- Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид,
- Иордания подшоҳи Абдулла II,
- Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,
- Кувайт валиаҳд шаҳзодаси Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
- Фаластин президенти Маҳмуд Аббос,
- Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,
- Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири ўринбосари шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,
- Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,
- Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим,
- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий,
- Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Қутловлар келишда давом этмоқда.






