"Uzbekistan Airways" 2022 йил 11 июлдан 14 августгача "Тошкент-Боку-Тошкент" йўналишида юк ташиш оширилишини маълум қилди.
Юк ташиш меъёри қуйидаги тарифларда ошади:
1. Y-/B-/M ҳар бири 23 кг/158 см гача бўлган 3 та жойга рухсат берилади;
2. K-/T-/V-/O-/S-/U -/L ҳар бири 23 кг/158 см гача бўлган 2 та жойга рухсат берилади.
Гуруҳ бўлиб олинган тарифда, шунингдек, бизнес-класс тарифларида юк ташиш меъёрлари ўзгаришсиз қолмоқда.






