Миллий тадқиқотлар технологик университети МИСиС Олмалиқ филиали битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур олийгоҳни бу йили Кончилик иши, металлургия ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби мутахассисликлари бўйича 72 нафар талаба тамомлади. Улардан 4 нафари аълочи сифатида эътироф этилди.
Тадбир иштирокчилари эътиборига филиалнинг ташкил этилиши ва тарихига оид видеофильм намойиш этилди.
Тантанали маросимда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, МТТУ МИСиС ректори Aлевтина Черникова, МТТУ МИСиС Олмалиқ шаҳридаги филиали директори ва ОКМК бошқаруви раиси ҳамда мамлакатимизнинг кон-металлургия саноати соҳасидаги корхоналар вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига самимий тилаклар билдирилди. Шунингдек устозларга ҳам миннатдорчилик изҳор этилди.
Сўнгра, ҳар бир талабага тантанали равишда диплом топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли эстрада хонандалари барчага байрамона кайфият бағишлади.
Тадбир давомида турли хил танловлар ва флешмоблар талабаларга ўзига хос совға бўлди.






