11 июль куни соат 16:30лар чамасида Давлатобод тумани ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона канали қирғоғида аёл ўзини сувга ташламоқчи бўлди. Буни кўрган фуқаролар "102" қисқа рақамига мурожаат қилишган.
Келиб тушган мурожаатга асосан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб борган вақтда аёл ўзини каналга ташлаб юборган.
Охир-оқибат қутқарувчилар томонидан аёл соғ-саломат каналдан қутқариб олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.






