АсосийJamiyat

Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди

'Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди'ning rasmi

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz  платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

️Бунда номзодлар платформада:

  • ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
  • диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
  • ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

 

️Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992-йил 1-январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

️Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар