АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

'Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июль ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 353 тани ташкил этган.

 Фаолият ку́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 539 тага ошган.

 Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

  •  Россия – 2 654 та
  •  Туркия – 2 032 та
  •  Хитой – 2 011 та
  •  Қозоғистон – 1 161 та
  • Корея – 905 та

 Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-июнь ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

 Россия – 399 та 

Туркия – 183 та

Хитой – 124 та

Қозоғистон – 100 та

    Бошқа янгиликлар