АсосийJamiyat

Адлия вазирлигининг vacancy.adliya.uz веб-сайтидаги носозликлар бартараф этилди

'Адлия вазирлигининг vacancy.adliya.uz веб-сайтидаги носозликлар бартараф этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Адлия вазирлигининг vacancy.adliya.uz веб-сайти орқали ишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва тест жавоблари бўйича билдирилаётган эътирозлар юзасидан вазирлик Ахборот хизмати раҳбари қуйидагиларни маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 9-10 июль кунлари маълумотлар базаси сақланадиган серверларда техник сабабларга кўра узилишлар кузатилган. Ҳозирда иш фаолияти барқарор. Шу кунларда муддати тугаган ишга қабул қилиш бўйича эълонларнинг муддати жорий йилнинг 13 июль соат 23:59 гача узайтирилганлиги маълум қилинади.

Шунингдек, дастурий таъминотда кузатилган техник носозлик туфайли веб-сайтда ишга қабул қилиш бўйича танловнинг баъзи тест саволларида айрим жавоблар варианти такрорланиб қолгани юзасидан ҳам турли фикрлар билдирилди. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан дастурчилар ёрдамида тезкор чоралар кўрилди, носозликлар тузатилди.Таъкидлаш жоизки, мазкур веб-сайтда саволлар сони ва варианти жуда ҳам кўп ҳамда у мунтазам янгиланиб борилади. Бу жараёнда инсон омили аралашмайди. Нотўғри жавоблар ўша заҳоти автоматик равишда қайтарилади.  

 

 

    Бошқа янгиликлар