АсосийShou-biznes

Наргиза Солмонова санъат соҳасида дилини ранжитаётган ҳолатлар ҳақида айтди

Актриса Наргиза Солмонова санъат соҳасида дилини ранжитаётган ҳолатлар ҳақида гапирди.

“Ҳордиқ плюс” газетасига берган интервьюсида актриса қуйидаги фикрларни баён қилди: 

“Илгарилари асоссиз тарқалган миш-мишлардан жаҳлим чиқарди. Бора-бора бунга аҳамият бермайдиган бўлдим. Олдин ижтимоий тармоқлар орқали айрим мухлисларимга жавоб ёзолмаган вақтимда “Бир-икки фильмда роль ўйнаб, машҳур бўлиб қолдингизми? Кимсиз ўзи?” деган саволлар келганди. Бундан жудаям кўнглим оғриди. Бу каби хабарлардан кейин уларга анчайин эътиборли бўлдим. Ҳар бир мухлиснинг хабарига имкон қадар жавоб ёзишга ҳаракат қиламан. Айни кунларда эса съёмкалар билан бандман ва бунга ҳеч ҳам вақт ажрата олмаяпман. Бугун ҳамма виртуал ҳаётга ўралашиб қолган. Интернетсиз ўзини бир кун ҳам тасаввур қилолмайдиган инсонлар жуда кўп. Афсуски, виртуал дунёга ғарқ бўлиб, ота-онасини ҳафтада бир марта йўқлолмаётганлар учрамоқда. Уларга “Телефонни ўчириб, атрофга назар ташласангиз, оламнинг гўзалликларини шу кичкина матоҳга алмаштираётганингиздан афсусланган бўлардингиз” деган бўлардим.

Бошқа янгиликлар