АсосийDunyo

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Умра зиёратини амалга оширди

'Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Умра зиёратини амалга оширди'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Макка шаҳрида Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тўқаев Каъбанинг ичига ҳам кирган  — унинг эшиклари фақат алоҳида ҳолларда ҳурматли меҳмонлар учун очилади.

«Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига нисбатан чуқур ҳурматидан далолатдир», — дейилади хабарда.

Тўқаев Саудия Арабистонига мамлакатнинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал Сауд билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ташриф буюрган. Музокаралар чоғида томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш ниятини тасдиқлаган.

Валиаҳд шаҳзода Саудия компанияларининг Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя киритишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди, дейилади Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар