1

Сузиш федерацияси мансабдорлари ҳам 1 млрд сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилгани маълум қилинди

ЖИНОЯТ 25.07.2022, 14:39
Сузиш федерацияси мансабдорлари ҳам 1 млрд сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилгани маълум қилинди

Бош прокуратура томонидан муттасадди идоралар билан билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Ўрганишда, Федерация мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказишган.

Хусусан, терма жамоа ҳамда унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн. сўм  бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи “D” МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси ва Волейбол федерацияси мансабдорлари ҳам давлатнинг катта миқдордаги маблағларини талон-торож қилгани хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1