1

Пандемия "кентавр" туфайли тугаши мумкин — Иммунолог

ДУНЁ 26.07.2022, 12:30
Пандемия "кентавр" туфайли тугаши мумкин — Иммунолог

Коронавируснинг "кентавр" деб аталадиган омикрон штаммининг кичик тури "жонли вакцина" бўлиб чиқиши ва пандемияга барҳам бериши мумкин, деди тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов.  

Унинг сўзларига кўра, «кентавр» жуда юқумли, шунинг учун у аҳолини тезда иммунизация қилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг BА.2.75 деб аталган янги мутацияси, яъни “Кентавр” номи билан ҳам юритилаётган ушбу кичик штамм илк бор июнь ойи бошида Ҳиндистонда аниқланганди. 

Тадқиқотчилар ушбу вирус турини “иккинчи авлод”га мансуб субвариант сифатида баҳолашяпти. Чунки у “омикрон”нинг BА.2 версияси мутацияга учраши оқибатида ҳосил бўлган.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги вариантни диққат билан кузатиб бормоқда. Аммо унинг жиддийлигини баҳолаш учун ҳали етарли намуналар йўқлиги айтиляпти.

Европа олимлари эса BА.2.75 “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлироқ ва янада оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин, деган фикрда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1