АсосийJamiyat

Андижонда МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдирди

'Андижонда МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдирди'ning rasmi

Андижон вилояти прокуратурасининг хабар беришича,  жорий йилнинг 23 июнь куни "Бўз Иқбол чорваси" МЧЖ раҳбари Н.С. Андижон вилояти Бўстон туманидаги “Буюк турон чорваси” фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этган. 

Таъкидланишича, айни пайтда ҳолат бўйича Бўстон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек яна қайд этилишича, фуқаро Н.Саттарованинг марҳум акаси раҳбарлик қилган “Бўз Иқбол чорваси” МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган мурожаат ҳам Бўстон туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда.

Ҳар иккала ҳолат бўйича ўтказилаётган текширув  вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Натижалари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади, дейилади муносабатда. 

Эслатиб ўтамиз, андижонлик тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ҳам ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар