Туркия муниципал ҳукумати давлат тўнтаришини амалга оширишга интилган хоинларни дафн этиш учун алоҳида ер ажратди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Уни Истамбул мэри Қодир Тўпбош “хоинлар қабристони” деб атади. Қабристон шаҳардан узоқ бўлмаган жойда бўлиб, бу ерга исён иштирокчилари ва ташкилотчиларини дафн этиш кўзда тутилган. Айни пайтда “хоинлар қабристони”га бир киши, капитан Меҳмет Қорабекир дафн этилган.
Бундай қабристоннинг ташкил этилиши диний арбобларнинг норозилигига сабаб бўлди. “Хоинлар қабристони”ни ташкил қилиш Истамбул мэрининг ғояси бўлган, аммо бундан Туркия президенти Ражап Эрдўғаннинг хабари бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.