29 июль куни ўзбек шоу-бизнеси оламида янги бир оила бунёд этилди. Пойтахтдаги “Чароғон” ресторани шу куни юлдузлар ёғдусига тўлди. Бу ҳақда “Fattohhon.com” хабар бермоқда.
Анчадан бери кўринмай қолган хонанда Алишер Раҳматуллаев Зилолахон исмли қизга уйланиб, бўйдоқлик билан хайрлашди. Икки ёшни никоҳ оқшоми билан қутлаш учун кўплаб санъаткорлар ташриф буюрди. Манзура, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Достон Убайдуллаев каби санъаткорлар шулар жумласидан.
— Бундан 2 ой аввал “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасидан Лицензия олиб, ўз ижодий фаолиятимни қайта бошладим.
Ижодимда илк хит даражасига чиққан қўшиғим “Чора-чора”ни янги талқинда куйлаб, унга клипмейкер режиссёр Жонрид томонидан клип суратга олдирдик. Рафиқам Зилолахон унда суратга тушган, аммо актриса эмас! У Юридик коллежни тамомлаган, ҳозирда уй бекаси. Лекин, санъат борасида маҳорати кучли, шу сабабли ҳам, рафиқамни клипимда суратга тушишига қаршилик қилмадим. Қолаверса, яна бир янги “Нолам” қўшиғини Зилолахон билан бирга дуэт тарзида куйлаб, унга ҳам клип суратга олдирдик,—деди Алишер Раҳматуллаев сайт билан суҳбатда.
27.07.2022, 10:44
Яқинда Facebook ижтимоий тармоғида риштонлик йигитнинг Вьетнамда йил ўқитувчиси бўлгани ҳақида хушхабар тарқалди. Табиийки, ватандошимизни нафақат таниган, балки шахсан танимаган юзлаб одамлар табриклашди, ҳавас қилишди,...20.07.2022, 09:30
Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...21.06.2022, 23:03
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган инфо-тур муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Озарбайжоннинг маданияти,...04.05.2022, 18:07
Айни пайтда “Туркистон” санъат саройида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган журналистика соҳасидаги “Олтин қалам” ХVI Миллий мукофоти халқаро танловининг...