АсосийShou-biznes

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаров ҳаёт бўлганида 59 ёшни қаршиларди

Ўзбекистон халқ артисти, эл ардоғидаги марҳум санъаткор Нуриддин Хайдаров бугун ҳаёт бўлганида 59 ёшни қаршиларди. Халқ орасида “ Юр мухаббат”, “Юлдузим”,  “Дўлана”,  “Дўстим, мени алдама”,  “Давлатинг борида” каби  қўшиқлари оммалашган    Нуриддин Хайдаров  1957 йили 1 август куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида  таваллуд топган.  

У   қўшиқчилик  санъатида 30 йил фаолият олиб борди, 200 дан ортиқ муаллифлик тароналари  ижро этди.  

Ашаддий мухлислари қалбидан чуқур ўрин эгаллаган Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Хайдаров  2004 йил  4 октябрда  Тошкент шаҳрида шифохонада вафот этган. Эндигина санъат оламига кириб келган  фарзанди Ҳожиакбар Ҳайдаров эса айни кунларда  отасининг ижод йўналишини давом эттириб, янгидан-янги  тароналар яратмоқда.

“Отам тириклик даврларида биз жуда ёш бола бўлишимизга қарамасдан доимо ўз олдиларига ўтқазиб, панд-насиҳат берардилар. ‘Сабр-тоқат  ва меҳнат муваффақиятнинг биринчи шартидир. Ҳар бир юмушни бажаришда сергак ва иродали бўлгин, зеро иродаси мустаҳкам бўлмаган инсон учун   ҳеч қандай омадга ҳам, эртанги ойдин келажакка ҳам   йўл йўқ’, дер эдилар. Шундай  экан мен  ҳам  отам изидан бориб, унга муносиб фарзанд  бўлишга ҳаракат қиламан. Санъат соҳасида, хаётда ҳам айтган ўгитларига амал қиламан”,—дейди марҳум санъаткорнинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров.

Бошқа янгиликлар