1

Ўзбекистон ТИВ Озарбойжоннинг Лондондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди  

ЖАМИЯТ 05.08.2022, 20:44
Ўзбекистон ТИВ Озарбойжоннинг Лондондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум юзасидан баёнот берди   

Кеча, 4 август куни Озарбойжоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонасига бир гуруҳ радикал диний гуруҳ томонидан ҳужум уюштирилди ва гуруҳ аъзолари  элчихона биносига бостириб кирди.

Бинонинг балконига чиқиб олиб  байроқларни кўтарган бир гуруҳ шахслар радикал диний шиорларни кўрсатишган.

Ўзбекистон ТИВ Озарбойжон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонасига ғаразли мақсадда уюштирилган ҳужумни қатъий қоралайди ва вазирлик бу борада ўз баёнотини эълон қилди.

"Дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ҳаёти ва саломатлигига таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз",-дейилади унда.

ТИВ ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

"Ўзбекистон томони қардош Озарбойжонни хориждаги фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашда қўллаб-қувватлашини билдиради",-дейилади баёнот сўнгида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1