АсосийJamiyat

Нишон ҳокими ўринбосарининг хизмат машинасида одам уриб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

'Нишон ҳокими ўринбосарининг хизмат машинасида одам уриб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура'ning rasmi

Сал аввал Нишон ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида ЙТҲ содир этиб, 49 ёшли фуқаро ўлимига сабабчи бўлгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 30 июль куни соат тахминан 23:50 ларда  халқаро аҳамиятдаги А-380 автомобиль йўлининг 12 километри, яъни Қарши тумани “Тахтапул” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи Б.Э. бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан йўлни ўнг томондан чап тамонига қараб йўлни пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан кесиб ўтаётган фуқаро Й.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.          

Натижада пиёда Й.А. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИБ хабарида.

Ҳолатга Бош прокуратура ҳам муносабат билдирди.

Унга кўра, Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида фуқаронинг ўлими билан боғлиқ содир этган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Бошқа янгиликлар