1

Тошкентда дарахтлар шикастланиши ортидан Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди, Тошкент шаҳар ҳокими ва прокурори жазоланди

ЖАМИЯТ 08.08.2022, 22:56
Тошкентда дарахтлар шикастланиши ортидан Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинди, Тошкент шаҳар ҳокими ва прокурори жазоланди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида 99 туп дарахтнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди

Воқеадан бир муддат ўтиб ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими воқеа жойига ташриф буюрганди. Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан масъулларга лойиҳадаги олти чизиқли автомобиль йўли ўрнига тўрт чизиқли автомобиль йўлини қолдириш, ортиб қолган жойни эса яшил ҳудудга айлантириш топшириғи берилганди.

Айни дамда Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди.

Масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими ва прокурорига қаттиқ ҳайфсан берилди.

Президент топшириғига асосан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1