1

АҚШда Pokemon Go ўйини шарафига ҳайкал ўрнатилди

ДУНЁ 04.08.2016, 16:55
АҚШда Pokemon Go ўйини шарафига ҳайкал ўрнатилди

АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида жойлашган маданият ва истироҳат боғида покемонга атаб ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Тобора оммалашиб бораётган Pokemon Go ўйини боғ марказидаги фаввора ўртасига ўрнатилган. Ҳайкал ўйин қаҳрамонларидан бири Пикачга жуда ўхшайди.

У қўлларини кўксига қўйиб турган ҳолда яратилган. Ҳайкалнинг ўткир нигоҳлари эса олдинга қараб турибди.

Маълумотларга кўра, ҳайкал қисқа вақт ичида шаҳарнинг асосий диққатга сазовор санъат асарига айланган. Ҳар куни юзлаб инсонлар ўз оила аъзолари билан келиб, у билан суратга тушмоқда. 

Pokemon GO ўйини бутун дунёда тобора оммалашиб бормоқда. Уни бир кунда 20 миллиондан ортиқ киши ўйнайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1