1

Куйдирги касаллиги туфайли ҳужжатлари ёқиб юборилган Ямаллик фуқароларга зудлик билан янги ҳужжатлар берилади

ДУНЁ 05.08.2016, 10:58
Куйдирги касаллиги туфайли ҳужжатлари ёқиб юборилган Ямаллик фуқароларга зудлик билан янги ҳужжатлар берилади

“Асосий эътибор қарияларга, кўп болали ва ёш болали оилаларга қаратилмоқда”, дейди Россия Федерацияси Меҳнат ва Ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин, деб хабар берди “Тass.ru” нашри.

Куйдиргидан азият чеккан Ямало-Ненецк автоном округи аҳолиси яқин кунларда ёқиб юборилган ҳужжатлар ва техникалар ўрнига янгисини олади. Нафақа ҳужжатлари, ногиронлик тўғрисида маълумотлар тезликда бошқатдан берилади. 

Эвакуация қилинган болаларнинг дам олишини ташкиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ямало-Ненецк автоном округида 25 июлдан бошлаб карантин эълон қилинган. Касаллик оқибатида 2,3 мингта ҳайвон ҳалок бўлган. Касалликнинг авж олишига ҳавонинг исиб кетиши сабаб бўлган. Ямал тундрасида 23 кишида касаллик белгилари аниқланган. Салехард округ касалхонасида инфекция ўчоғидан кўчирилган 96 киши бўлиб, уларнинг 53 нафари болалардир. Касалликнинг ошқозон-ичак турини юқтирган 12 ёшли бола 1 август куни вафот этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1