АсосийJinoyat

Сирдарёдаги хонадонда 14 ёшли қиз ўлдириб кетилди

'Сирдарёдаги хонадонда 14 ёшли қиз ўлдириб кетилди'ning rasmi

Сирдарёда қотиллик жинояти содир этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди. 

Маълум қилинигича, 20 август куни соат 04.00ларда номаълум шахс Ховос тумани, Минор кўчасидаги уйларнинг бирига яширин кириб, уйнинг барча хоналаридан пул ва қимматбаҳо буюмларни излаш жараёнида ётоқхонада ётган 14 ёшли қизни (юзини кўриб қолганлиги сабабли) пичоқ билан қасддан ўлдирган.

Сўнг, пулларни қидиришни давом эттириб, уйнинг бошқа хонасида номоз ўқиш учун тайёргарлик кўраётган 78 ёшли аёлга пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда пуллар қаерда эканлигини талаб қилган. Бироқ, аёлдан “пуллар йўқ” деган жавобни олгач, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш борасида тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 1997 йилда  Наманган вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган, охирги маротаба 2018 йилда босқинчилик билан судланиб, ҳозирда манзил колонияда жазо ўтаётган шахс содир этганлиги аниқланди.

Жиноят иши доирасида гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар