1

Риода журналистлар ўтирган автобусга ҳужум уюштирилди

ДУНЁ 10.08.2016, 09:44
Теглар: Автобус
Риода журналистлар ўтирган автобусга ҳужум уюштирилди

9 август куни Рио-де-Жанейро шаҳри марказида Деодоро стадионидан Олимпия бош матбуот марказига бораётган журналистлар ва Олимпия ўйинларида хизмат кўрсатувчи ходимлар ўтирган автобусга номаълум шахслар ҳужум қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Белорусиянинг “Прессбол” спорт нашри мухбири Артур Жоль бўлиб ўтган воқеани видеога олган. Унинг маълумот беришича, автобусга тош ва пневматик автоматдан ўқ отилмаган, балки улар ҳақиқий ўқлар бўлган.

Ҳужум пайтида туркиялик кўнгилли ва белорусь журналистининг ўзи тан жароҳати олган, унинг бармоғини ойна синиқлари кесиб кетган.

Бу Риода ўтказилаётган Олимпия ўйинлари давридаги илк кўнгилсиз ҳодиса эмас. Масалан, 8 август куни Португалия маориф вазири Тиагу Родригишга босқинчи пичоқ ўқталган бўлса, ОАВлар Олимпия шаҳарчаси ва Олимпия хиёбони ҳудудида рўй бераётган турли ўғирлик ва босқинчиликлар ҳақида хабар беришдан тўхтамаяпти.

Шарҳлар

Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
"Тошшаҳартрансхизмат" янги — автобуснинг олд эшигидан кириб, орқа эшигидан чиқиш тартибига изоҳ берди

27.05.2022, 08:34

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳрида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобус (электробус)га чиқишда унинг олд эшигидан, тушаётганда эса орқа эшиклардан фойдаланиш тартиби жорий этилди."Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати...
Эквадорда автобус жарликка қулаб кетди. Қурбонлар бор...

19.10.2021, 08:01

Эквадорнинг Чимборазо вилоятининг марказий ҳудудида йўловчи автобус жарликка қулаб тушиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Аhora Mismo агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1