1

Путин ва Эрдўғон ўзаро муносабатларни қайта тиклашга келишиб олди

ДУНЁ 10.08.2016, 10:59
Теглар: Владимир Путин, Россия, Туркия
Путин ва Эрдўғон ўзаро муносабатларни қайта тиклашга келишиб олди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри яқинидаги Стрельндаги Константиновский саройида Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған учрашди, деб хабар берди “Евроньюс” нашри.

Бу Россия қирувчи самолётининг Туркияда уриб туширилганидан сўнг ва Туркияда юз берган давлат тўнтарилишидан кейин икки мамлакат раҳбарларининг илк учрашувидир.

Россия Су-24 қирувчи самолёти уриб туширилгандан кейин Туркияга нисбатан қўйилган иқтисодий санкцияни босқичма-босқич бекор қилишга рози бўлди. Қурилиш компанияларининг фаолиятига қўйилган чекловлар ҳам яқин кунларда бекор қилинади.

“Ҳа, ҳақиқатан ҳам давлатлараро муносабатларда жуда оғир вазиятни бошдан кечирдик, аммо Туркия ва Россия фуқароларининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда бу қийинчиликларни енгиб ўтишимиз лозим. Бу нарсани туркиялик биродарларимиз ҳам ҳис этаётганини сезиб турибмиз” деди Владимир Путин ўз нутқида.

Президент Эрдўған Туркиянинг ҳамкорликдаги энергетик лойиҳасини янгилаш ниятида эканлигини билдирди. У “Туркия оқими” газ қувурлари қурилишини энг долзарб масалалардан бири деб атади.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги 35 миллиардлик савдо ҳажми кўнгилсиз воқеалар туфайли 27 миллиардга тушиб кетди. Келгуси мақсадимиз савдо ҳажмини 100 миллиардга кўтаришдир, бу вазифани амалга оширишда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”, деди Ражаб Тойип Эрдўған.

Суриядаги низолар бўйича турли хил, қарама-қарши фикрларга эга бўлган Россия ва Туркия президентлари бу масалани сешанба куни кечқурун, махсус хизмат ходимлари ва ҳарбийлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилишди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Энди Туркияни сув босмоқда (видео)

01.05.2024, 16:06

Мамлакат пойтахтида ёққан кучли ёмғир сабаб Анқара кўчаларини сув босди. Бу ҳақда TRT haber маълум қилди.Бунинг оқибатида шаҳар транспорт тизими ва аэропорт ишида узилишлар кузатилган.“Йўллар...
Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1