АсосийDunyo

Абэнинг ўлдирилиши ортидан Япония полицияси раҳбари истеъфога кетди

'Абэнинг ўлдирилиши ортидан Япония полицияси раҳбари истеъфога кетди'ning rasmi

Япония полиция бош бошқармаси раҳбари Итару Накамура истеъфога чиқди. У собиқ бош вазир Синдзо Абэга уюштирилган суиқасдда хавфсизлик чоралари етарли даражада кўрилмагани учун жавобгарликни зиммасига олмоқчи. Бу ҳақда Замон сайти ёзмоқда

“Хавфсизликни таъминлаш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади”, – деган у.

Kyodo  агентлиги маълумотларига кўра, Накамура  жамоат хавфсизлиги бўйича комиссияга истеъфога кетиш истагини билдирган. Бу 26 августда амалга ошиши кутилмоқда.

Полиция бошқармаси Абэ нутқ сўзлаётган пайтда қўриқчилар тўғри жойлаштирилмаганини аниқлаган. Бу унинг ўлимига олиб келган асосий омиллардан бири сифатида кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар