Ироқнинг Боғдод шаҳрида жойлашган туғруқхоналардан бирида ёнғин юз берди. Оқибатда камида 11 нафар чақалоқ ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Lenta.ru”
29 нафар аёл ва 7 нафар янги туғилган чақалоқлар бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилган. Маълумотларга кўра, 10 август, чоршанба куни эрта тонгда “Аль-Ярмуқ” шифохонасининг аёллар бўлимида ёнғин чиққан. Фуқаро мудофааси кучлари ёнғинни бартараф қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Аҳмад Ар-Радинининг айтишича, ёнғин электр ўтказгичнинг носозлиги оқибатида келиб чиққан.