Маълум бўлишича, Италия фуқароси бир муддат аввал Испанияга беш кунлик саёҳатга борган. Сафардан қайтгач, тўққиз кун давомида тана ҳарорати 39 даражага кўтарилиб, томоқ ва бош оғриғи ҳамда ҳолсизликдан азият чеккан.
Тиббий текширувлар давомида унда СOVID-19 қайд этилган.
Таъкидланишича, беморда шу куннинг иккинчи ярмида бемор чап қўлида тошмалар пайдо бўла бошлаган.
Эртаси куни эса деярли бутун танани оғриқ берувчи пуфакчалар қоплаган. Қўшимча текширувлардан сўнг у маймунечак вируси ва ОИВ инфекциясини ҳам юқтиргани аниқланган.
Организмда аниқланган инфекцияларнинг бундай комбинацияси бемор саломатлигига қанчалик хавфли таъсир кўрсатиши хусусида ҳали ҳеч қандай далиллар йўқ.
“Аслида маймунчечакнинг ОИВга чалинган беморларда қайд этилиши аввалроқ маълум бўлганди. Аммо бу комбинацияга коронавирус ҳам қўшилиши мутахассислар учун янгилик бўлди”, — дейилади ССВ Матбуот хизмати хабарида.






