1

Пушкиннинг авлодига мансуб 25 ёшли йигит Буюк Британиянинг энг ёш миллиардерига айланди

ДУНЁ 11.08.2016, 10:54
Пушкиннинг авлодига мансуб 25 ёшли йигит Буюк Британиянинг энг ёш миллиардерига айланди

Лорд Жеральд Гросвенорнинг ўғли ва ёзувчи Александр Пушкиннинг авлодларидан бўлган 25 ёшли Хью отасининг ўлимидан кейин унинг меросига эгалик қилиб, Буюк Британиянинг энг ёш миллиардерига айланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Буюк Британиянинг энг йирик заминдори, Вестминстер Герцоги 8 август куни 64 ёшда юрак хуружидан вафот этди. Гросвенор мамлакатнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган эди. Унинг бойлиги 9 миллиард фунт (11 миллиард доллардан ортиқ) деб баҳоланган.

Тадбиркор отасининг вафотидан кейин айнан Хью унинг герцоглик унвони ва бойлигига эгалик қиладиган бўлди. Мамлакат қонунларига биноан унинг опалари меросга даъвогарлик қилолмайди. Бундан ташқари, Хью Кембриж герцоги ва герцогиняси Уильям ва Кетринларнинг фарзандлари — шаҳзода Жорж ва Александра Луиларга чўқинтирган ота бўлиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Хью Гросвенор ва унинг опалари рус ёзувчиси Александр Сергеевич Пушкиннинг авлодларидан ҳисобланади. Уларнинг онаси Наталья Гросвенор келиб чиқиши жиҳатдан подшо Романовлар оиласи ва Британия Виндзорлар қироллик уйига мансубдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1