Ҳиндистонлик машҳур крикетчи Равиндра Жадежа (Ravindra Jadeja) қўриқҳона-хиёбонга қилган сафари вақтида шер билан селфига тушгани учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима тўлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
У бу суратни Instagram саҳифасига жойлаштиргандан кейин маъмурий жавобгарликка тортилган.
Равиндра Жадежа ўзининг бу хатти-ҳаракати билан қўриқхона-хиёбонда саёҳатчиларнинг ўзини тутиш қонун-қоидаларини қўпол равишда бузганликда айбланган. Саёҳат давомида томошабинларга автомобилдан тушиш қатъиян ман этилади, чунки бу ерда йиртқич ҳайвонлар эркин сайр қилиб юради.
Йигит суратнинг тагига “Қўрқмас ва ботир бўл!” деб ёзиб, “Менга барибир” хештегига йўналтирган. Баъзи бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳақиқатан ҳам унинг бу ҳаракатини таҳсинга лойиқ, деб баҳолаган бўлса, аксарият қисми йигитни ўйламай, таваккал қилганликда айблаган.
Қўриқхона-хиёбон маъмурияти Равиндра Жадежа билан боғлана олмаганлиги туфайли 20 минг рупий (300 долларга яқин) жаримани унинг ўгай отасидан ундирган. Бундан ташқари у ўгай ўғлининг номидан тушунтириш хати ҳам ёзган.