АсосийJamiyat

Энди "таксист"лар ўзини ўзи банд қилиши мумкин. ДСҚ лицензия варақаси қандай олинишини маълум қилди

'Энди "таксист"лар ўзини ўзи банд қилиши мумкин. ДСҚ лицензия варақаси қандай олинишини маълум қилди'ning rasmi

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга енгил автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташувчилар ўзини ўзи банд қилиши мумкин. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўловчиларни  ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади. Бунда қуйидаги жараёнлар амалга оширилади:

- Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

- Ўзини ўзи банд қилган ташувчилар бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

- Улар бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

- Лицензия варақаси учун давлат божи йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари (300 минг сўм) миқдорида ундирилади;

- Лицензия варақаларида фаолият ҳудуди акс эттирилади;

- Ўзини ўзи банд қилган ташувчилар автомобилининг том қисмига “ТАХИ” белгиси ўрнатилади.

Таъкидланишича, бошқа соҳаларда фаолият юритаётган шахслар бир вақтнинг ўзида ўзини ўзи банд қилган ҳолда  йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар