АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишидаги авиақатновни йўлга қўймоқда

'Uzbekistan Airways Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишидаги авиақатновни йўлга қўймоқда'ning rasmi

12 сентябрдан бошлаб "Uzbekistan Airways" Нукус-Мўйноқ-Нукус йўналишидаги қатновларни жорий қилмоқда. Қайд этилишича, жарён Мўйноқ ва Нукус аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ташкил қилинмоқда. 

"Авиақатновлар душанба кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, фақат 9 сентябрь куни  HY-012 Нукус – Тошкент йўналишида авиақатнов Мўйноқ аэропортига қўниб, йўловчиларни бортга қабул қилади ҳамда қуйида кўрсатилган жадвал бўйича амалга оширилади",-дейилади хабарда.

Маълумот учун, чипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалида, авиакомпания агентларидан ёки www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан харид қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар