1

ШҲТ бош котиби Самарқанд саммити аҳамияти ҳақида гапирди

ДУНЁ 09.09.2022, 12:58
ШҲТ бош котиби Самарқанд саммити аҳамияти ҳақида гапирди

ШҲТ давлат раҳбарларининг Самарқанд саммити минтақавий ва халқаро вазият юзасидан консенсусга эришишга ёрдам беради. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Чжан Мин “ТАСС” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда "Zamon.uz".

“ШҲТ давлат раҳбарлари саммити ўзаро фикр алмашиш учун яхши платформа бўлади ва давлат раҳбарларининг минтақа ва дунёдаги вазият масалалари бўйича консенсусга эришишига, ШҲТнинг келгуси ривожи, ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг ривожланишига ёрдам беради”, – деган у.

Чжан Мин Ўзбекистон Самарқанд саммити кун тартибига сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт ва коммуникация, гуманитар ҳамкорлик ҳамда бошқа соҳаларда янги таклифлар киритганини қайд этган. Ҳозирда барча томонлар бу масалалар юзасидан фаол маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1