Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкентда 58 дона кўп йиллик баланд дарахтлар бир кечада тадбиркор томонидан йўқ қилингани ҳақида хабар қилинган эди.
Бош прокуратура етказилган зарар қурувчи ташкилот раҳбари томонидан тўлиқ қоплангани, шунингдек, қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушлангани ҳақида маълумот берди. Улар орасида Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ҳам ҳибсга олинган айтилган эди.
Депутат Кушербаев Тошкент шаҳар бош экологи Фарҳод Дехқонов кеча тунда қўйиб юборилгани ҳақида хабар берди.
– Дарахткесарларга қарши курашадиган орган раҳбари ҳибсга олиниши жамоатчиликни ларзага келтирди. Айниқса, бу экология тизимидаги ходимларга шаштни сўндирадиган даражада қаттиқ зарба бўлди.
Ҳайриятки, ҳаммаси ортда қолди.
Экологлар рухни чўктирмаймиз!
Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни холис баҳолаб, тўғри қарор қабул қилинишига ҳисса қўшган Бош прокуроримизга миннатдорлик билдираман, – дейди депутат.






