1

Чилонзор туманида 58 туп дарахтнинг кесилишида гумонланган 3 нафар шахс қўлга олинди — Бош прокуратура

ЖИНОЯТ 10.09.2022, 15:15
Чилонзор туманида 58 туп дарахтнинг кесилишида гумонланган 3 нафар шахс  қўлга олинди — Бош прокуратура

Аввалроқ Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида дарахтларни ноқонуний кесилиш ҳолати юз бергани, оқибатида табиатга 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани хабар берилганди.

Шундан сўнг ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Айни дамда  Бош прокуратура берган хабарга кўра, етказилган зарар қурувчи ташкилот раҳбари томонидан тўлиқ қопланди.

Шунингдек,  қўзғатилган жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Айни дамда тарқалаётган хабарларга ўра, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ҳам ҳибсга олинган.

Бироқ бу дарахтларга зарар етказилиши билан боғлиқ эмас. Қайд этилишича, Ф.Д. 9 сентябрь куни ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўта йирик зарар етказиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинувчи шахс сифатида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1