Новосибирск вилоятида муҳожирларга бола қараш ва жамоат транспортини бошқариш тақиқланди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.
Губернатор Владимир Городецкий бу қарорга имзо чеккан ва у ҳудудий маъмурият сайтида эълон қилинган.
Энди Новосибирск вилоятида чет эллик фуқароларнинг болалар боғчасида, мактабларда, котиб, таржимон, ҳисобчи, ўрмон хўжалиги маҳсулотларини сотиши ҳамда такси ва автобус ҳайдовчиси бўлиб, каникул пайтлари лагерларда ишлаши тақиқланди.
Ҳужжатга ўра, мазкур қарор кучга кирганига уч ой бўлгандан кейин иш берувчилар чет эл фуқароларнинг хизматидан воз кечиши лозим.
2015 йилнинг декабрь ойида ҳукумат муҳожирларнинг қайси соҳада ишлаши мумкинлиги ва уларнинг сонини тартибга солиш масаласини кўриб чиқишни ҳудудий маъмуриятлар зиммасига юклаган эди.