Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибай хабар берди.
Унинг айтишича, парламентнинг бир гуруҳ депутатлари Қозоғистон пойтахтига Остона шаҳрининг собиқ номини қайтаришни таклиф қилган.
Депутатларнинг бу таклифи аҳоли билан учрашувларда, референдум жараёнида фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига асосланган.
Парламент аъзоларининг ушбу таклифи Конституциявий қонун лойиҳасига Давлат раҳбарининг розилиги билан киритилган.