1

Мўғулистон Президенти Самарқандга етиб келди

ЖАМИЯТ 14.09.2022, 10:30
Мўғулистон Президенти Самарқандга етиб келди

ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этадиган давлатлар раҳбарларининг ташрифлари бошланди. Илк расмий ташриф билан Мўғулистон президенти Ухнагийн Хурелсух ҳозиргина Самарқанд аэропортига етиб келди, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, айни дақиқаларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Розмари Ди Карлонинг ташрифи кутилмоқда.

Шунингдек, бугун:

-  Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий;

-  Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин

-  Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровлар ҳам Самарқандга етиб келади.

Қолган барча меҳмонлар ташрифи эса эртага, 15 сентябрь куни кутилмоқда.  

Бу куни кўплаб икки томонлама музокаралар режалаштирилган. Кечга яқин ШҲТ саммитининг норасмий тадбирлари бошланади. Асосий тадбир эса 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида янги туризм марказидаги Конгресс холда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1