АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партияси томонидан номзоди қўйилган Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашмақсадида ўтказиладиган пул йиғиш тадбирида қатнашиш учун меҳнат таътилини бекор қилишга қарор қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
АҚШ президенти Демократик партия эҳтиёжларига ишлатиш учун пул йиғиш мақсадида ташкил этиладиган кечки овқатга боришни режалаштирган. Тадбир Массачусетс штатининг Мартас-Винъярд оролида бўлиб ўтади. Тадбирни эр-хотин Хэнк Голдберг ва Кэрол Браун Голдберглар ташкил қилган.
Кечки овқатга 60 га яқин хайрия ишлари билан шуғулланувчи одамлар ташриф буюради. Тадбирда қатнашиш имконини берадиган чиптанинг нархи ҳар бир одам учун 33 минг долларга тўғри келади.
Илгари Барак Обама икки ҳафталик меҳнат таътилига чиқаётганлигини, таътилда бешта китобни ўқиб чиқишни режалаштирганлигини билдирган эди.
15.06.2017, 09:39
10 июнь куни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг қизи Саша 16 ёшга тўлганини нишонлади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Америкалик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни туғилган куни...01.06.2017, 12:48
Барак ва Мишель Обамалар Вашингтоннинг нуфузли туманидаги уйлардан бирини сотиб олди, деб хабар берди Ntv.ru нашри. Мазкур уйни улар Барак Обаманинг президентлик муддати тугагандан кейин...04.05.2017, 14:48
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама оқ танли қизга уйланишга журъат этолмаган, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри Дэвид Гэрроунинг Барак Обаманинг ҳаёти ҳақида ёзилган мемуар асарига...25.04.2017, 11:27
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама соғлиқни сақлашга бағишлаб ўтказиладиган анжуманда сўзлайдиган нутқи учун учун рекорд даражадаги – 400 минг доллар гонорар олади, деб хабар берди...