Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йнда нутқ сўзлаётган давлат раҳбари Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилмоқда "darakchi.uz" мухбири.
"Самарқанд вилоятига ҳоким бўлиб борганимда Мирзаев молиянинг раҳбари эди. Ўша вақтда бирга ишлаб, анчагина яхши кадр эканини билганман. Раҳбарликка келган биринчи кунларимдаёқ уни Бош вазир ўринбосари қилдим, кейин Қашқадарёга жўнатдим. Мана энди Тошкент вилоятига тасдиқлаймиз. Агар ҳозир мендан президент бўлиб, тайёрлаган кадрларингизни кўрсатинг дейилса, улардан бири сифатида Зойир Мирзаевни кўрсатган бўлардим. Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилар эканман, ҳозир ҳам шу вазифани бажара оладиган номзод бўлса кўриб чиқишга тайёрман", - деди Президент.






