1

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити нима учун Самарқандда ўтказилганига изоҳ берди

ЖАМИЯТ 22.09.2022, 11:22
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити нима учун Самарқандда ўтказилганига изоҳ берди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокидаги йиғилиш бошланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

 Давлат раҳбари ўз нутқини ШҲТнинг Самарқанд саммити ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

"ШҲТнинг Самарқанд саммити нима учун айнан Самарқанд шаҳрида ўтказилиши замирида катта маъно бор. Чунки бобомиз Амир Темур ўз даврида буюк бир давлат қуриб, бир нечта давлатларни бирлаштириб, ҳокимиятни Самарқанддан туриб бошқарган. Шунинг учун ҳам бу саммит учун Самарқандни танладик", - деди Шавкат Мирзиёев. 

Йиғилиш давом этмоқда, унда ташкилий масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1