Sevimli

Дунёда ҳар икки сонияда бир киши юқумли бўлмаган касалликлардан вафот этмоқда - ЖССТ

ДУНЁ 22.09.2022, 13:32
Дунёда ҳар икки сонияда бир киши юқумли бўлмаган касалликлардан вафот этмоқда - ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида келтирилишича, Ер юзида ҳар икки сонияда бир киши юқумли бўлмаган касалликлар оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби ноинфекцион хасталиклар йилига 41 миллион нафар кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Бу, дунёда касалликлар оқибатида қайд этилаётган ўлим ҳолатларининг деярли тўртдан уч қисмига тенг.

Ваҳоланки, ЖССТ томонидан 2030 йилгача юқумли бўлмаган касалликлардан эрта ўлим кўрсаткичларини учдан бир қисмга қисқартиришга қаратилган Барқарор ривожланиш мақсадлари қабул қилинган.

Аммо ҳозир саноқли мамлакатларгина ушбу ҳужжатда белгиланган мақсадлар рўёбига эришиш учун астойдил интилмоқда, холос.

Шундан келиб чиқиб, ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус мамлакатлар соғлиқни сақлаш тузилмалари раҳбарларини мазкур касалликларга қарши курашиш борасида шошилинч чоралар кўришга чақирди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1