АсосийDunyo

Яраланган 5 ёшли бола Суриядаги уруш тимсолига айланди

Американинг CNN телеканали бошловчиси Кейт Болдуин жонли эфирда Сурияда ҳаво ҳужуми пайтида яраланган 5 ёшли Омран Дакнееш ҳақидаги хабарни ўқиётганда ўзини йиғидан тўхтата олмади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Бола бомбардимондан тирик қолган ва “Тез ёрдам” машинасида касалхонага олиб борилган. Телебошловчи аксарият 5 ёшли болалар мактабга боришни орзу қилаётган бўлсалар, суриялик болакай эса тирик қолиш, яшаш учун курашаётганини таъкидлади.

Шундан кейин бошловчи Кейт Болдуин бир нафас жим қолди ва чуқур хўрсинганча телесуфлёрга қараб, Омран ҳақида гапиришда давом этди:

“Биз бу авиаҳужум ортида ким турганини билмаймиз. Вайронага айланган уй тагидан Омран ва унинг оила аъзолари қутқарилган. У тирик. Биз бу ҳақда сизга хабар беришни истадик”.

The Telegraph мухбири Рафаэль Санчес томонидан суратга олинган Омраннинг расми ижтимоий тармоқда жадал суръатлар билан тарқалиб, Суриядаги уруш тимсолига айланди.

Бошқа янгиликлар