АсосийShou-biznes

Президент фармони билан хонанда Манзура фахрий унвон билан тақдирланди

24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан имзолаган фармонига кўра, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Манзура Йўлдошева “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Шунингдек, фармонга асосан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Машҳурбек Раимжонов, Акбар Атамуҳаммедов, “Ўзбекфильм” киностудияси актрисаси Наргиза Абдуллаева, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри хор артисти Расулхон Қодирхоновлар ҳам ушбу мукофотга лойиқ деб топилдилар.

    Бошқа янгиликлар