1

Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига лойиқ деб топилди

ШОУ-БИЗНЕС 24.08.2016, 23:42
Теглар: Улуғбек Раҳматуллаев
Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонига лойиқ деб топилди

24 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони имзоланди.

Унга кўра, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди.

Шунингдек мазкур мукофот билан қуйидаги санъаткорлар ҳам тақдирланди:

Алиев Рихсибой Усмонович - “Ўзбекфильм” киностудияси актёри 

Бекмуратов Азат Жаксимбаевич - Ўзбекистон давлат ёшлар театри актёри 

Болтабоева Маъсумахон Носировна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Борчанинов Кирилл Валерьевич - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти 

Ғафурова Сайёра Акмаловна - Ўзбекистон Миллий симфоник, камер ва халқ чолғулари оркестрлари жамоалари бирлашмасининг миллий симфоник оркестри артисти 

Мадмусаева Милена Орифжоновна - “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси 

Мустафоева Раъно Қаршиевна - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри вокал артисти 

Нишонов Баҳодир Исанович - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актёри 

Пирматова Нодира Йигиталиевна - Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси катта ўқитувчиси, хонанда 

Ҳакимова Меҳри Абдуқодировна - Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри 

Шораҳметова Нигина Аманбоевна - “Сабо” рақс ансамбли раққосаси

Шарҳлар

Улуғбек Раҳматуллаев лицензиясидан маҳрум бўлди!

27.06.2018, 12:06

“Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси ўзининг сайтида расмий билдиришнома эълон қилди... Унда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг лицензияси тугатилганлиги баён этилган. “Лицензиат Улуғбек Рахматуллаев билан тузилган...
Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Шахзода ва Лолани бирлаштирган лойиҳа — ҚЎЛИНГДА ИМКОН!

21.05.2018, 09:33

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 1-июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қўлингда имкон” номли ижтимоий лойиҳага қўл урилди. Таронани Ўзбекистон халқ...
Улуғбек Раҳматуллаевга дуэтдоши 5 савол билан мурожаат этди

14.05.2018, 12:22

Бироз аввал Улуғбек Раҳматуллаевнинг, ҳамкасби Зиёда Қобиловага йўллаган саволларини тақдим этган эдик. Энди улар ўрин алмашишди. Зиёда доимий дуэтдоши Улуғбек Раҳматуллаевга бешта савол билан мурожаат...
​"Қиз фарзанд кўриш истагим ҳам амалга ошади..."

14.05.2018, 11:52

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев ва Зиёда Қобиловалар жуда кўп дуэт куйлашган. Табиийки, ҳамкорлик даврида турли саволлар ҳам туғилади. Англаганингиздек, икки ижодкорнинг ўзаро кичик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1